АсосийСПОРТ

Ўзбекистон Осиё ўйинларида 18-медални қўлга киритди

Япониянинг Айти–Нагоя шаҳарларида ўтаётган Осиё ўйинларининг 5-кунида Ўзбекистон делегацияси навбатдаги кумуш медални қўлга киритди.

'Ўзбекистон Осиё ўйинларида 18-медални қўлга киритди'ning rasmi

Академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасидаги яккалик дастурида иштирок этган 34 ёшли Анна Пракатен финишга иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медал соҳиби бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларидаги медаллари сони 18 тага етди. Уларнинг 2 таси олтин, 9 таси кумуш ва 7 таси бронза медалдир.

Бунга қадар бугун ўзбекистонлик спортчилар академик эшкак эшиш, каноэ ва байдаркада эшкак эшиш баҳсларида 7 та медални қўлга киритган эди.

Айни вақтда Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 9-ўринни эгаллаб турибди.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистон Осиё ўйинларида 18-медални қўлга киритди - Darakchi.uz