Sevimli

Ёдгор Саъдиев "Шайтанат" фильми орқали муаллифлик ҳуқуқидан жабр кўргани ҳақида гапирди

МАДАНИЯТ 06.08.2022, 21:24
Ёдгор Саъдиев "Шайтанат" фильми орқали муаллифлик ҳуқуқидан жабр кўргани ҳақида гапирди

Кеча Маданият вазирлигида ижодкорларнинг муаллифлик ҳуқуқини таъминлаш масалаларига қаратилган матбуот анжуманида Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ҳам сўзга чиқиб, бу борада унинг ўзи ҳам жабрдийдалардан бири эканлиги ҳақида гапирди.

"Муаллифлик ҳуқуқи ҳимоя қилинадиган кунларни жуда кўп кутганман. Жуда яхши бўлди. Бундан жабр-у жафо чекканлардан биттаси ҳам менман. Яъни "Шайтанат" фильми орқали - ҳали телевизорга чиқмаган нарсани газеталарга чиқаришиб, тўс-тополон қилиб юборишган. Ҳудди дамлаб қўйилган ошни ўғирлаб кетишганидек - бу ўғирликка киради. Бунга ҳаммамиз қўшилишиб, ёрдам ҳам берамиз. Чунки керакли нарса", - деди у.

Шу ўринда Ёдгор Саъдиев театрлардаги пъеса ёзувчиларига биринчи марта маблағлар ажратилаётгани учун ҳам миннатдорчилик билдираркан, яна бир таклифни илгари сурди. Унга кўра, бир пайтлар амалда бўлган телевидение кўрсатувларида чиққанларга гонорар тўлаш тизимини яна қайтариш керак. 

"Мана шу ҳам муаллифлик ҳуқуқи аслида. Ҳозирда эса телевидениеларга чиқиш учун пул тўлашяпти", - деди актёр.

Бунга жавобан, Маданият вазири Озодбек Назарбеков янги ташкил қилинган Палатага катта масъулият ва вазифалар юкланаётгани, бу вазифалар Ёдгор Саъдиев келтирган таклифларни, шунингдек, ундан ташқари ҳам жуда кўплаб пунктларни ўзида қамраб олаётганини маълум қилди.

Видео:

Сардорбек Раҳмонқулов

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+18.97° app.переменная облачность
Валюта курси
11004.94
USD -9.07
10783.74
EUR 108.96
192.98
RUB 1.18
1