Хитойнинг йирик мегаполисларидан бири бўлган Чэнду шаҳри COVID-19 эпидемиясининг маркази деб эълон қилинди.
Маълумотларига кўра, шаҳарда карантин жорий қилинган.
Кечки соат олтидан кейин Чэнду кўчаларида комендантлик соати эълон қилинади ва шу вақтгача фақат битта оила аъзоси озиқ-овқат сотиб олиш учун кунига бир марта уйдан чиқиб кетиши мумкин.
Фуқаролардан зарурат бўлмаса, пойтахтни тарк этишга уринмаслик сўралмоқда. Чэнду шаҳрида ҳам таксилар тўхтатилди, велосипед ижараси компаниялари ёпилди.
Расмийлар яқин тўрт кун ичида фуқароларни COVID-19 учун оммавий тестдан ўтказиш ниятида.