1

Совуқ павильонлар, ДВД проекторларда кўрсатилган "шармандагарчилик" ёхуд харобадан кошонага айланган "Ўзбекфильм"...

МАДАНИЯТ 02.09.2022, 19:59
Совуқ павильонлар, ДВД проекторларда кўрсатилган "шармандагарчилик" ёхуд харобадан кошонага айланган "Ўзбекфильм"...

Батареялари ишламаган хароб ҳудуд бугун Голливуд студиларидан ҳеч қолишмайди.

Режиссёр Рашид Маликов Кинематография агентлиги фаолияти ҳақида фикр билдирар экан, сўнгги 3-4 йилдаги ислоҳотлар мўжизавий эканини айтади.

"Тахминан 25 йил каттакон залда кичкинагина ДВД проеткорда фильм кўрсатишарди. Бу ҳеч қандай кино эмас, шармандагарчилик эди. СНГ давлатларида энг катта проектор энди бизда бор. Мана, ҳозир асло уялмасдан мана ман деган кинорежиссёр кинопродюсерларни чақирсак бўлади",-дейди Рашид Маликов.

Режиссёр сўзида давом этаркан нинг қайд этишича, "Ўзбекфильм" киностудияси йиллар аввалги аҳволини ёдга олди.

"Ҳозир биз турган бу кошнанинг ҳар хил аҳволини кўрганман. Хароб бўлиб, батареялар ишламасдан совуқда фаолият олиб бориларди. Бундай аҳволни ҳам кўрдим. Яқин пайт, 5-6 йил аввал бу ерга кириб бўлмасди. Охирги 3-4 йилдаги ислоҳотлар, ўзгаришлар мўжизавий ислоҳотлар бу мўжизавий ислоҳотлар",-дейди у.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1