1

“Туркия Маданият Йўли Фестиваллари”: Туркия дунёнинг минглаб санъаткорлари иштирокидаги катта фестивалга тайёрланмоқда

МАДАНИЯТ 09.09.2022, 14:31
“Туркия Маданият Йўли Фестиваллари”: Туркия дунёнинг минглаб санъаткорлари иштирокидаги катта фестивалга тайёрланмоқда

Маданият ва Туризм Вазирлиги томонидан ташкил қилинган “Туркия Маданият Йўли Фестиваллари” ҳар қачонгидан ҳам кенг қамровли тадбирлари билан тез кунларда мамлакатнинг бешта шаҳарида бошланади.

16 сентабрдан 23 октябрга қадар Истанбул, Aнқара, Чаноққалъа, Диярбакир ва Коня шаҳарларида бўлиб ўтадиган фестивалларга дунёнинг турли давлатларидан кўплаб сайёҳларнинг келиши кутилмоқда.

Ўтган йили илк маротаба Беёғлу Маданият Йўли фестивали номи билан ташкил этилган ва бу йил Aнқара Маданият Йўли тадбирлари билан кенгайтирилган Туркия Маданият Йўли Фестиваллари бу сафар 5 вилоятда янада кенг қамровли тадбирлари билан Туркиянинг маданият ва санъат соҳасидаги имкониятларини намойиш этади.

15 000 га яқин санъаткор иштирок этадиган фестиваллар доирасида санъат, кино, адабиёт, рақс, мусиқа ва рақамли санъат каби 3000 дан ортиқ турли тадбирларнинг ўтказилиши кутилмоқда.

Мазкур фестиваллар хусусида сўз юритган Туркия Маданият ва Туризм Вазири Меҳмет Нури Эрсой, мамлакатнинг маданий меросини дунё оммасига олиб чиқиш мақсадида ташкил этилаётган Туркия маданият йўли фестиваллари орқали Туркия шаҳарларидаги маданий йўналишларни ривожлантирибгина қолмай, балки маданият ва санъатни ҳамма учун очиқ ҳолга келтиришни мақсад қилганликларини таъкидлади.

Эрсой, “Ўтган йили Беёғлу Маданият Йўли фестивалини ўтказиш билан бошлаган ташаббусимизни бу сафар беш вилоятда жуда кенг қамровли тадбирларни ташкиллаштириш орқали янада кенг аудиторияда давом эттирамиз”, - деди.

Троя маданият йўли фестивали

16-25 сентябрь кунлари Чаноққалъа шаҳрида бўлиб ўтадиган Троя маданият йўли фестивали кўргазмалар, концертлар, учрашув ва суҳбатлар ҳамда маҳорат дарсларидан иборат 100 дан ортиқ тадбирни ўз ичига олади. Фестиваль давомида 1000 дан ортиқ санъаткор шаҳарнинг 40 дан ортиқ майдонларида ўз чиқишларини намойиш қилади.

Истанбул ва Aнқарадаги фестиваллар

Беёғлу ва Aнқара Маданият Йўли фестиваллари 1-23 октябрь кунлари бир вақтнинг ўзида ўтказилади. Беёғлу Маданият Йўли фестивали доирасида ташкил этиладиган 46 саҳнада 6000 дан ортиқ санъаткор чиқиш қилади.

Aнқара Маданият Йўли доирасида Улус маҳалласидаги 5,7 километрлик йўл бўйлаб ташкил этиладиган 70 га яқин саҳнада 5000 га яқин санъаткор иштирокида 500 дан ортиқ тадбир бўлиб ўтади.

Диёрбакирда 500 та тадбир ўтказилади

8-16 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Сур Маданият Йўли фестивали доирасида ташкиллаштириладиган 500 га яқин тадбир давомида 2000 дан ортиқ санъаткор Диярбакирнинг маданат ва санъат соҳасидаги тажриба ва анъаналарини намойиш қилади.

Тасаввуф мусиқаси учрашадиган жой – Коня

Туркия Маданият Йўли фестиваллари рўйхатига киритилган 19-Халқаро Коня тасаввуфий мусиқа фестивали ҳам санъат ихлосмандларини ўзига жалб қилади.

Мавлоно Жалолиддин Румий таваллудининг 815 йиллиги муносабати билан 22-30 сентабрь кунлари ўтказиладиган фестивалга Туркия, Испания, Миср, Озарбайжон, Германия, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Ерондан кўплаб мусиқачилар таклиф этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1