Люк Бессон: Жомий ва Навоий ҳақида қизиқарли фильм олинишига ишонаман!

МАДАНИЯТ 14.09.2022, 17:58
Люк Бессон: Жомий ва Навоий ҳақида қизиқарли фильм олинишига ишонаман!

“Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент Халқаро кинофестивалида доирасида бир қатор халқаро кинолойиҳалар тақдимоти, жаонга машҳур режиссёр, продюсер ва кино юлдузлари иштирокида ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ўтказилмоқда. 
Кинофестиваль доирасида С.Герасимов номидаги Бутунроссия Давлат Кинематография институтигнинг тошкент шаҳридаги филиалида таниқли француз кинорежиссёри ва продюсери Люк Бессон билан учрашув ўтказилди. 
Тадбирда институтнинг  филиал талабалари, “Жомий ва Навоий” қўшма кинолойиҳаси ижодий гуруҳи қатнашчилари иштирок этишди. 
Маълумки, Ўзбекистон Республдикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  Тожикистонга ташрифи асносида ўзбек ва тожик халқларининг буюк мутафаккирлари Алишер навоий ва Абдураҳмон Жомий дўстлиги ҳақида фильм суратга олишни таклиф қилган, бу таклиф қўшни давлат раҳбари томонидан маъқулланган эди. 
Айни пайтга қадар икки давлат вакилларидан таркиб топган ижодий гуруҳ томонидан “Жомий ва Навоий” бадиий фильми сценарийси тайёрланди. Франциялик машҳур режиссёр Люк Бессон ушбу фильмга маслаҳатчи сифатида таклиф этилган. 
“Мен тарихий мавзуда икки фильм суратга олганман, - ьдеди Л.Бессон учрашув чоғида. – Аммо, тан оламан, ўзбек ва тожик ҳалқларининг бу икки йирик намояндаси ҳақида шу лойиҳа сабаб хабар топдим. Абдурраҳмон Жомий ва Алишер Навоийни  нафақат буюк шоир, балки  тинчлик ва  барқарорлик курашчиси сифатида кашф этдим. Тарихий бадиий фильм ҳақиқфат ва бадиий тўқима оралиғида яратилади. Мувозанатни қатъий назорат қилиш лозим. Фильм  тарихий ақиқфатдан узоқлашмаслиги, айни пайтда зерикарли  хроникага айланиб қолмаслиги керак. Мен Жомий ва навоий ҳақида қизиқарли, сермазмун тарихий фильм олинишига ишонаман. Шу лойиҳа таклиф этилганимидан хурсандман. Ижодий гуруҳга муваффақиятлар тилайман. 
Учрашувда Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси директори Фурқат Усмонов, Кинемтаография агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Рустам Жабборов, Тожикистон Киноижодкорлар уюшмаси раҳбари Сафар Ҳақдодов, тожикистонлик олим, профессор Шодимуҳаммад Сўфизода сўзга чиқиб, Люк Бессонга самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирдилар. 
Люк Бессон сценарий ёзишнинг нозик жиҳатлари ҳақида қизиқарли маълумотлар берди ва иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1