Sevimli

АҚШ Афғонистондаги самолётларини Ўзбекистонга бериши мумкин

СИЁСАТ 20.09.2022, 11:13
АҚШ Афғонистондаги самолётларини Ўзбекистонга бериши мумкин

АҚШ Ўзбекистон ва Тожикистоннинг Афғонистонда террористларга қарши курашда ёрдам бериши эвазига ушбу давлатларга элликка яқин ҳарбий самолёти ва вертолётларини бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Politico онлайн-нашри маълум қилди, дея хабар бермоқда “zamon.uz”.

Гап Американинг ўтган йили афғон учувчилари толиблардан омон қолиш учун Ўзбекистон билан Тожикистонга олиб қочиб ўтган самолёт ва вертолётлар ҳақида кетмоқда.  

«Режа шундаки, Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларини қўриқлашдаги  хавфсизликни кучайтириш ва террорчиликка қарши кураш соҳасида муносабатларни чуқурлаштириш бўйича  норасмий келишувга кўра, ҳаво кемаларининг айримларини Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматига бериш», – деган хабарда исмини сир тутган мансабдор.  

Politico нашрининг ёзишича, «Толибон» қўшниларидан АҚШ Афғонистонда ағдарилган ҳукуматни таъминлаб келган енгил жанговар самолётлар ва вертолётларни қайтариб беришни талаб қилиб келмоқда.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+26.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
11010.33
USD 30.32
10851.78
EUR -52.47
183.58
RUB 2.47
1