1

"Ҳарбий бюджетни 100 миллиард фунт-стерлингга етказиш ҳақида гап кетмоқда"

ДУНЁ 25.09.2022, 20:36
"Ҳарбий бюджетни 100 миллиард фунт-стерлингга етказиш ҳақида гап кетмоқда"

2030 йилга келиб Буюк Британия ҳарбий харажатларни 100 миллиард фунт-стерлингга етказмоқчи.

Бу ҳақда қироллик мудофаа вазири Бен Уоллес маълум қилди, дея ёзмоқда Zamon.uz' сайти.

“Агар ҳеч нарсани ўзгартирмасак, биз ЯИМнинг 2% ни мудофаага сарфлаяпмиз. Аммо ҳозирда 2029-2030 йилларда ҳарбий бюджетни 100 миллиард фунт-стерлингга етказиш ҳақида гап кетмоқда. Ҳозирда бу кўрсаткич 48 миллиард фунтни ташкил этади. Саккиз йилда бу катта сумма”, – деган вазир .

 

Уоллес Лиз Трасс сайловолди ваъдасини бажаришини ҳамда ЯИМнинг 3 фоизини мудофаага сарфлашини айтган. Бу энг устувор йўналишлардан бири эканлиги таъкидланган.

 

Шу билан бирга мудофаа вазири оширилаётган ҳарбий харажатлар айнан қайси соҳаларга сарфланишини очиқламаган. Аммо у ахборот тўплаш, кузатув ва разведка, шунингдек, учувчисиз қурилмаларга қарши курашга катта эътибор қаратилишини қайд этган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1