Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов чегара масалаларини муҳокама қилиш учун Қирғизистонга келди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди, дея ёзди "Zamon.uz"
Аэропортда олий мартабали меҳмонни Вазирлар маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров кутиб олди.
Қайд этилишича, Абдулла Арипов Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича икки давлат ҳукумат делегацияларининг қўшма мажлисида иштирок этади.