АсосийСИЁСАТ

Шавкат Мирзиёев Остонага етиб борди

Аэропортда Ўзбекистон етакчисини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

'Шавкат Мирзиёев Остонага етиб борди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрига борди. У эртага, 6 ноябрь куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Давлат раҳбари Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иордания Подшоҳи Абдулла II таклифига биноан Остонага келди.

Аэропортда Ўзбекистон етакчисини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Учрашувда сунъий интеллект соҳасида хавфсизликни таъминлаш, ундан террористик ва экстремистик мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш, шунингдек, янги технологик хатар ва таҳдидларга қарши туришда халқаро ҳамда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Маълумот учун, Ақаба жараёни 2015 йилда Иордания Подшоҳи Абдулла II ташаббуси билан илгари сурилган бўлиб, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.

    Бошқа янгиликлар