АсосийДУНË

Садир Жапаров Путинга ҳамдардлик билдирди

"Спутник Қирғизистон"нинг ёзишича, Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда содир бўлган отишм...

'Садир Жапаров Путинга ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

"Спутник Қирғизистон"нинг ёзишича, Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма натижасида 15 киши ҳалок бўлган. Улардан 11 нафари болалар эди. 24 киши жароҳатланган. 

Хабарда қайд этилишича, Қирғизистон раҳбари фожиали хабарни катта таассуф ва ҳамдардлик ҳисси билан қабул қилганини таъкидлаган. 

Жапаров Қирғизистон халқи номидан Россия раҳбари ва ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади. 

Маълум бўлишича, мактабга ҳужум қилган шахс жиноятдан сўнг ўз жонига қасд қилган. У шу мактаб битирувчиси эканлиги айтилган хабарда.

    Бошқа янгиликлар