1

Учқўрғонда танишига “Амир Темур” кўкрак нишонини олиб беришни ваъда қилган мактаб директори қўлга олинди

ЖИНОЯТ 28.09.2022, 13:55
Учқўрғонда танишига “Амир Темур” кўкрак нишонини олиб беришни ваъда қилган мактаб директори қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 9-моддасида назарда тутилган айб учун жавобгарлик принципига асосан, шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учун жавобгар бўлиши лозим.

Назира Шокирова (исм шарифлар шартли) Учқўрғон тумани халқ таълим бўлимига қарашли умумтаълим мактаби директори лавозимида ишлаб келиб, ўзига аввалдан таниш бўлган О. Норова Учқўрғон туманидаги умумтаълим мактабларининг бирида директори лавозимида ишлашга қизиқиши борлигини билиб, ушбу лавозимга тайинланишидан аввал “Халқ таълими аълочиси” ёки “Амир Темур” кўкрак нишонини олиши лозимлиги ҳақида О.Норовани қизиқтириб, уни қонун ва қонун ости ҳужжатлари талабларини яхши тушунмаслигини билгани ҳолда, бундан ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланиб, унга “Амир Темур” кўкрак нишонини олиб беришини айтиб, 2022 йил 5 март куни Учқўрғон шаҳридаги кафелардан бирида О.Норовадан 1.650.000 сўм пулларини олаётганида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ва туман бўлими тезкор ходимлари томонидан ушланиб, жиноий қилмишини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олмай, ўзганинг пул маблағларини талон-тарож қилишга суиқасд қилган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 28, 211-моддасининг 
1-қисмида пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этишга далолат қилганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Бумайрам Бабамирзаева, Наманган вилоят суди судьяси:

- Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, жиноят ишида тўпланган далилларни суд мажлисида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб, судланувчининг музокара ва охирги сўзларини эшитиб, у айбланган модда санкцияси доирасида жарима жазосини тайинлади.

 

                                                                                    

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1