"Ўзбекистон ранглари", "Вақт сароблари", "Самарқанд - дўстлик ва диний бағрикенглик шаҳри"

МАДАНИЯТ 10.11.2022, 00:28
"Ўзбекистон ранглари", "Вақт сароблари", "Самарқанд - дўстлик ва диний бағрикенглик шаҳри"

Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандда «Музейлар майдонини» ташкил этиш бўйича кўрсатмасига асосан Туркий тилли давлатлар ташкилотининг илк саммити доирасида умумий 5 та кўргазма экспозициялари ташкил этилди.

«Самарқанд – дўстлик ва диний бағрикенглик шаҳри»

Экспозициянинг мақсад ва вазифалари Самарқандда яшаётган халқларнинг замонавий маданий марказлари орқали дўстлик, ҳамжиҳатлик ва диний бағрикенгликни намоён этишдан иборатдир. Экспозиция марказида «Дўстлик» ордени намойиш этилмоқда.

Самарқанднинг турли хил кўринишларини фотогалереяда ёш ижодкорларнинг ижодий ишларида кўриш мумкин.

Буюк Ипак йўли кўргазмаси

Инновацион технологияларга асосланган «Буюк ипак йўли» номли экспозиция Халқимизнинг бой ўтмиши, маданияти ва жаҳон мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг тарихига бағишланган. Экспозицияда Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари билан ипакнинг асл ватани бўлган Хитой ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларга асосий эътибор қаратилган. Шунингдек, бронза даврига оид кулолчилик ва бронза буюмлари, бронза ойна намуналари намойиш қилинган. Ўзбекистон жанубидаги Сополлитепа ва Жарқўтон аҳоли пунктларида топилган милоддан аввалги 17 - 16 - асрларга оид бронза ашёлари эса Ўзбекистон ҳудудида бронзадан ясалган буюмларнинг кенг ассортименти ва илк шаҳар маданияти ривожланганлигидан далолат беради.

Ўзбекистон ранглари (бўёқлари)

Кўргазмадан Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейи (Нукус) коллекцияси расмлари ўрин олган. Унда 14 нафар рассомнинг Ўзбекистонга бағишланган ижодий асарлари намойиш этилади. Кўргазмада Ўзбекистон тасвирий санъатининг шаклланиш даври бўлмиш ХХ асрда турли услубларда ижод қилувчи рассомларнинг бирлашиш нуқтаси ифодаланган.

Намойишда  кўриш мумкин бўлган ўзбек тасвирий санъатининг яна бир муҳим мавзуси  «Катта сув асари»

Кўргазмада 90 дан ортиқ картиналар намойиш этилади. Ундан ХХ аср Ўзбекистон тасвирий санъатининг барча жабҳалари ўрин олган.

Вақт сароблари

Ушбу кўргазма инсоният тараққиёт босқичларини ўзида акс эттирган. Унда милоддан аввалги иккинчи асрда ишланган қўл меҳнати ашёларидан бошлаб, милодий йигирманчи асрдан ясалган ҳунармандчилик намуналари намойиш этилмоқда. 

Туркий халқлар миллий либослари кўргазмаси

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан Туркий тилли давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммити доирасида миллий либослар ҳам намойиш этилмоқда. Кўргазмада Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Венгрия, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон мамлакатларининг миллий либосларининг ўзига хослиги, миллий маданияти, қадриятларини акс эттирувчи картиналар намойиш этилмоқда. Бу расмлар ўзбекистонлик ёш рассомлар томонидан чизилган.  Samarkand City мажмужасидаги Конгресс ҳол биносида ташкил этилган кўргазмада 20 дан ортиқ асарлар намойиш этилмоқда. 

Дилбар Абдунабиеава

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1