Иорданияда бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди

СПОРТ 12.11.2022, 20:35
Иорданияда бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мусобақа якунига кўра 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди. 

Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-57 кг: Абдумалик Халаков
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-75 кг: Саиджамшид Жафаров
+92 кг: Лазизбек Мулложонов

Кумуш: 
-80 кг: Одилжон Аслонов
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов

Бронза: 
-54 кг: Шахзод Музаффаров
-60 кг: Адҳамжон Мухиддинов
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев.

Ушбу натижа орқали Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. 

Кеча аёллар ўртасидаги баҳслар ўз якунига етган ва унда Навбаҳор Ҳамидова олтин, Соҳиба Рўзметова кумуш ва Фарзона Фозилова бронза медалларини қўлга киритганди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1