Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди

СИЁСАТ 16.11.2022, 14:19
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди

16 ноябрь куни "Кўксарой" қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлиси ҳамда ЕИ ва Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Самарқанд конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди.

ЕТТБ билан самарали ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари охирги олти йилда Ўзбекистоннинг ушбу нуфузли молиявий институти билан алоқалари мисли кўрилмаган даражага кўтарилганини мамнуният билан қайд этди. Банк ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишда Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорларидан биридир.

Учрашувда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий қилиш, хусусан, энергетика, транспорт-логистика, соғлиқни сақлаш, таълим, уй-жой коммунал хўжалик соҳаларида ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш, «яшил» тараққиёт, хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш каби устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Одиль Рено-Бассо юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни юксак баҳолади ҳамда сермаҳсул шерикликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Келгуси йилда Самарқанд шаҳрида банк бошқарувчиларининг навбатдаги йиллик йиғилишини ўтказишга тайёргарликнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида мамлакатимизнинг ЕТТБ билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ тадбирлардан иборат «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+-1.03° tumanli
Валюта курси
11275.10
USD 17.97
11906.51
EUR 51.63
181.37
RUB -0.74
1