АсосийСИËСАТ

Қорақалпоғистон “яшил” энергиянинг йирик марказига айланади – Президент

Қорақалпоғистонда “яшил” энергия ишлаб чиқариш қувватлари кенгайтирилиб, 2030 йилгача унинг улушини 76 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

'Қорақалпоғистон “яшил” энергиянинг йирик марказига айланади – Президент'ning rasmi

Қорақалпоғистон “яшил” энергия ишлаб чиқариш бўйича минтақанинг энг йирик марказларидан бирига айланади. Бу ҳақда 19 сентябрь куни Нукусда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда ҳудудда 860 МВт янги энергетика қувватлари ишга туширилган. Беруний ва Қораўзакда шамол электр станциялари барпо этилгани натижасида “яшил” энергия улуши 23 фоизга етган. Электр ишлаб чиқариш эса 4 баробар ошиб, 5,3 миллиард кВт/соатни ташкил этган.

Қўнғиротда 2,6 миллиард долларлик, қуввати 1,5 ГВт бўлган шамол электр станцияси қурилиши бошланди. Лойиҳа доирасида 1,5 минг километр юқори кучланишли тармоқ ва 500 кВли 3 та подстанция қурилади.

2030 йилгача Қорақалпоғистонда умумий қуввати 3,3 ГВт бўлган шамол электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилган. Натижада “яшил” энергия улуши 76 фоизга етказилади, шунингдек, 400 МВт қувватга эга энергия сақлаш тизимлари яратилади.

    Бошқа янгиликлар

    Қорақалпоғистон “яшил” энергиянинг йирик марказига айланади – Президент - Darakchi.uz