1

Бундай кўргазма яқин 30 йилда такрорланмайди – Луврдаги кўргазма куратори

МАДАНИЯТ 21.11.2022, 18:57
Бундай кўргазма яқин 30 йилда такрорланмайди – Луврдаги кўргазма куратори

Бу ҳақда илмий тадқиқотчи, археолог, Луврдаги кўргазма куратори Рокко Ранте фикр билдирди:

– "Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» номли кўргазма ўзига хосдир. Францияда, умуман, Европада илк бор Ўзбекистондан бундай нодир экспонатларни намойиш этмоқдамиз. 

Экспонатларнинг сони 130 дан ортиқ, баъзилари эса яқиндагина топилган. Ушбу кўргазма катта саъй-ҳаракатлар ва реставрация ишлари, илмий изланишлар самарасидир.

Ўйлайманки, бундай кўргазма яқин 30 йилда такрорланмайди".

Шунингдек у Луврдаги “Ўзбекистон воҳалари хазиналари бу ҳақда гапирди. 
— Кўргазмани ғайриоддий қилиш учун биз махсус эффектларни ўйлаб топдик, бунинг ёрдамида томошабинлар унинг атмосферасига шўнғиб кетишади. 

Мисол учун, ташриф буюрувчи экспозициядан биринчи навбатда Варахша шаҳридан VII асрга оид девор панелини кўради. Унда икки йўлбарснинг ҳужумига учраган чавандозлар билан фил тасвирланган. 

Жамоатчилик ушбу кўргазмани томоша қилар экан, улар шамол товушларини, ҳайвонларнинг шовқинини ва бошқа овозларни эшитишлари мумкин. Шу билан бирга, залдаги ёруғлик ўчади ва панно, аксинча, ёрқинлаштирилади. Шундай қилиб, тасвирланган воқеаларнинг ҳаётда мавжудлиги ҳақидаги таассурот пайдо бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1