1

АҚШ бўшаб қолган қурол омборларини тўлдиришни тезлаштирмоқда

ДУНЁ 22.11.2022, 17:28
АҚШ бўшаб қолган қурол омборларини тўлдиришни тезлаштирмоқда

АҚШ Украинага етказиб бериган ҳарбий ёрдам оқибатида бўшаб қолган омборларини тўлдириш учун қурол сотиб олиш жараёнини тезлаштирди. Бу ҳақда Пентагон раҳбари ёрдамчиси Дуглас Буш маълум қилди, дея хабар берди zamon.uz.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати сўнгги ойларда ҳарбий саноат компаниялари билан 2.6 миллиард долларлик шартнома имзолаган. Биргина октябрь ойининг иккинчи ярмида тузилган битимлар 1 миллиард долларлик ракета ва ўқ-дори етказиб беришни кўзда тутади.

Дуглас Буш 3 май куни АҚШ армияси қурол омборларини тўлдириш учун дастлабки маблағларни қабул қилганини қайд этган. Шундан кейин қуролли кучлар деярли ҳар ҳафта бюджетдан катта миқдорда пул олиб турган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1