АсосийSport

ЖЧ-2022да илк сенсация: Аргентина Саудия Арабистонига ютқазиб қўйди

'ЖЧ-2022да илк  сенсация: Аргентина Саудия Арабистонига ютқазиб қўйди'ning rasmi

Қатарда старт олган футбол бўйича Жаҳон чемпионати мана учини кундирки кутилмаган воқеаларга бой ўтмоқда. Дастлаб мезбон Қатарнинг илк ўйиндаёқ мағлубияти, Англия ва Эрон "тўқнашувидаги" 8 та гол, ўз мадхиясини айтмаган Эрон ва бошқалар...

Бугун С гуруҳининг Англия - Саудия Арабистони учрашуви ҳам кўпчилик кутмаган натижа билан якунланди. Урашувнинг дастлабки дақиқаларидаёк 6 та Олтин тўп соҳиби Месси пенальтини голга айлантирди.  Биринчи бўлим янада каттароқ ҳисоб билан якунланиши мумкин эди, бироқ, Скалонинг голи ўйиндан ташқари ҳолатдан урилди деб топилди. 

Иккинчи бўлим бошларида Солиҳ аш-Шеҳри ҳисобни тенглаштирди. Кўп ўтмай Осиёликлар 2 голни Аргентина дарвозасига жойлади. Ўйин охиригача ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа Саудия Арабистони Аргентинанинг 36 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди.

    Бошқа янгиликлар