АсосийСПОРТ

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойга қарши пенальтилар сериясида имкониятни бой берди

Учрашув тўлиқ Ўзбекистон вакиллари устунлигида ўтди.

'Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойга қарши пенальтилар сериясида имкониятни бой берди'ning rasmi

Бугун, 3 октябрь куни Япониянинг Айчи-Нагоя шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларининг футбол баҳсларида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойга қарши ўйинда ғалаба қозона олмади. Шу тариқа бронза медали Хитой U-23 терма жамоасига насиб қилди.

Учрашув тўлиқ Ўзбекистон вакиллари устунлигида ўтди. Бироқ хитойликлар қарши ҳужумлардан унумли фойдаланди. Ўйиннинг 15-дақиқасида Ҳу Ҳэтоо гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 43-дақиқада эса Баҳромов ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлим ҳам ўзбекистонликлар назоратида ўтди. Бироқ Хитой терма жамоаси яна хавфли қарши ҳужумлар уюштирди. 53-дақиқада Ван Юйвэй Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини яна олдинга олиб чиқди.

Учрашувнинг асосий вақти якунланишига бир дақиқа қолганда Шодиёр Шодибоев ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди.

Ярим финалда Япония терма жамоасига қарши пенальтилар сериясида мағлуб бўлган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бу сафар ҳам ҳал қилувчи зарбаларда имкониятни бой берди. Ўзбекистонлик икки футболчи пенальтини голга айлантира олмаган бўлса, Хитой вакилларидан бир футболчи ўз имкониятини бой берди.

    Бошқа янгиликлар