АсосийСПОРТ

Ўзбекистон Японияга пенальтилар сериясида ютқазди

Қўшимча бўлимларда ҳам гол урилмади ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Ҳар икки жамоа 10 тадан зарба йўллади. Якунда Япония 9:8 ҳисобида ғалаба қозонди.

'Ўзбекистон Японияга пенальтилар сериясида ютқазди'ning rasmi

Бугун, 30 сентябрь куни Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳарларида ўтаётган Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб борди. Асосий ва қўшимча бўлимларда ғолиб аниқланмагач, учрашув тақдирини пенальтилар серияси ҳал қилди.

Баҳснинг 8-дақиқасида Сардор Баҳрамов гол уриб, Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг японияликлар ташаббусни ўз қўлига олди. Бироқ биринчи тайм якунига қадар ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда ҳам Япония устунлик қилди. Учрашувнинг асосий вақти тугашига икки дақиқа қолганда мезбонлар ҳисобни тенглаштирди — 1:1.

Қўшимча бўлимларда ҳам гол урилмади ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Ҳар икки жамоа 10 тадан зарба йўллади. Якунда Япония 9:8 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақада 3-ўрин учун баҳс олиб боради. Бронза медаль учун учрашувда вакилларимиз Хитой U-23 жамоасига қарши майдонга тушади.

Учрашув 3 октябрь куни Тошкент вақти билан 15:00 да бошланади.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистон Японияга пенальтилар сериясида ютқазди - Darakchi.uz