АсосийСПОРТ

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 70 та медаль билан якунлади

Ўзбекистон спортчилари Японияда ўтказилган Осиё ўйинларини 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза — жами 70 та медаль билан якунлади.

'Ўзбекистон Осиё ўйинларини 70 та медаль билан якунлади'ning rasmi

Бугун, 4 октябрь куни Япониянинг Айти–Нагоя шаҳарларида ўтказилган Осиё ўйинлари ўз якунига етди. Ўзбекистонлик спортчилар мусобақани 70 та медаль билан якунлади.

Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали бор.

Бу натижа Ўзбекистон 1994 йилдан буён иштирок этиб келаётган Осиё ўйинларидаги иккинчи энг яхши кўрсаткич бўлди.

Мамлакат спортчилари учун энг яхши натижа 2023 йилда Ханчжоуда қайд этилган. Ўшанда Ўзбекистон делегацияси 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза — жами 71 та медальни қўлга киритган эди.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистон Осиё ўйинларини 70 та медаль билан якунлади - Darakchi.uz