1

Илиқ келган об-ҳаво Европада газ танқислигининг олдини олишга ёрдам бермоқда

ДУНЁ 24.11.2022, 10:56
Илиқ келган об-ҳаво Европада газ танқислигининг олдини олишга ёрдам бермоқда

Европада кузатилаётган илиқ об-ҳаво жорий ва кейинги йилда газ етишмовчилигининг олдини олиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg' хабарига таяниб, "Zamon.uz" ёзмоқда.

Агентлик билан суҳбатлашган Trafigura нефть ташиш компанияси бош директори Жереми Уир қиш илиқ келса ва Россия Украина орқали газ транзитини давом эттирса, Европада ёқилғи  захиралари 2/3 қисмга камайишини айтган. Бу минтақанинг яқинлашиб келаётган иситиш мавсумидан қийинчиликсиз чиқишига ва кейинги йилга етарли даражада ёқилғи захирасини шакллантириш имконини беради.

Европа шимоли-ғарбидаги илиқ об-ҳаво октябрда газ нархининг кескин пасайишига сабаб бўлди. Бундан ташқари, минтақа денгиз орқали ташиладиган суюлтирилган табиий газ импортини кўпайтирган.

“Биз энерготашувчилар нархидан қаттиқ хавотирга тушгандик, аммо бу хавотирларимиз камайди”, – деган Уир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1