“Киночилар уйи”да “Офицер 55” сериалининг расмий трейлери намойиш этилди

МАДАНИЯТ 04.12.2022, 08:46
“Киночилар уйи”да “Офицер 55” сериалининг расмий трейлери намойиш этилди

“Киночилар уйи” кинотеатрида тез кунларда мамлакатимиз экранларига чиқадиган “Офицер 55” сериалининг расмий трейлерини намойиш этишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

“Офицер 55” кинокартинасида ички ишлар органларининг расмий фаолияти, мамлакатимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти учун жон фидо қилишга тайёрлиги, касбий тайёргарлиги, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу соҳада катта ислоҳотларни амалга оширмоқда. Фильмдан кўзланган асосий мақсад ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, гиёҳванд моддалар савдоси чангалига тушиб қолмаслик, уларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш, профессионал кадрлар билан тарбиялаш, қолаверса, бу соҳага қизиқишини оширишдан иборат.

Cериал бош рол ижрочилари: Жамшид Асадов,  Эркин Бозоров, *Антон Пахомов, Феруза Юсупова, Нигина Анарбаева, Борис Гафуров, Нигора Каримбаева, Аброр Йўлдошев, Анастасис Дмирополис.   

Россия Федерациясидан махсус асосий роллардан бирини ижро этиш учун таклиф қилинган актёр Антон Пахомов “Офицер 55” фильмида бош роллардан бирини ижро этган. Антон Пахомов 3 маротаба Россия Федерацияси (золотая маска) совриндори. 


 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+11.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11342.59
USD 25.53
12212.57
EUR -156.98
160.74
RUB -0.21
1