1

Украинанинг Астонадаги элчихонасига портловчи қурилма ўрнатилгани ҳақида хат келди

ДУНЁ 04.12.2022, 13:32
Украинанинг Астонадаги элчихонасига портловчи қурилма ўрнатилгани ҳақида хат келди

Украинанинг Астонадаги элчихонаси биносига портловчи қурилма ўрнатилгани ҳақида хат юборган ҳужумчилар Қозоғистон полицияси томонидан қидирилмоқда. Бу ҳақда 4 декабрь куни республика ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Украина элчихонаси консули полиция билан боғланиб, 1 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 15:08да электрон почта орқали бинони миналаштирилгани ҳақидаги маълумот ёзилган хат келиб тушганини маълум қилган. Маҳаллий вақт билан соат 17:50да бу маълумот туман ИИБга етказилган.

Украинанинг Остонадаги элчихонаси биноси ходимлари ва ташриф буюрувчилар эвакуация қилинмаган ҳолда текширув ўтказилган. Украина дипломатик миссияси ҳудудида портловчи қурилмалар ва шубҳали нарсалар топилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрдан 2 декабргача бўлган даврда Украинанинг турли мамлакатлардаги элчихоналарига таҳдид ва портловчи моддалар ёзилган хатлар келиб тушган. Хат жўнатувчилар ҳали аниқланмаган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1