1

Озодбек Назарбеков Маданият вазирлиги харид қилинган 14 млрд. сўмлик машина ҳақида маълумот берди

МАДАНИЯТ 10.12.2022, 16:50
Озодбек Назарбеков Маданият вазирлиги харид қилинган 14 млрд. сўмлик машина ҳақида маълумот берди

Миллий матбуот марказида Маданият вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда жорий йилда амалга оширилиган ишлар, келгуси режалар таҳлил қилинди. Шу билан бирга соҳадаги баъзи камчиликларга ҳам тўхталиб ўтилди. 
Хусусан, Маданият вазири Озодбек Назарбеков давлат тадбирларида маданият соҳаси вакиллари бепул хизмат қилаётгани, соҳани ривожлантириш учун менеджерлар етишмаётганлигига ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Тадбирда, ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган Маданият вазирлиги томонидан харид қилинган 14 млрд сўмлик машина ҳақида ҳам маълумот берилди.
Вазирнинг таъкидлашича, соҳада замонавий техникаларга эга бўлган махсус автомобилни сотиб олиш учун аслида давлат томонидан 20 млрд. сўм маблағ ажратилган.


"Бу Маданият вазирига топшириқ сифатида берилган. Яъни соҳада махсус автомобиль сотиб олиш учун аслида 20 млрд сўм ажратилган эди. Биз буни 14 млрд.га тушириб, арзонроқ қилиб, кўриб-билиб, нархи бўйича талашиб сотиб олганмиз. Ҳали улар қўлимизга етиб келганича йўқ, яқин кунларда келади. Ва шуни баралла айта оламан, биз харид қилаётган машина яқин қўшни давлатларда ҳам йўқ",- дейди вазир.


Таъкидланишича, мазкур транспорт воситалари техникаларга бой ва жуда қулай. Агар айнан ўша машиналарда энг чекка ҳудудларга бориб, консерт ташкил қилиниши керак бўлса, ўша жойнинг ўзида 20 дақиқадан сўнг консертни бошлаб, хонандани саҳнага таклиф қилиш мумкин.
 

"Унда 20 дақиқа ичида барча техник ишлар қилиниб, консертни бошлаш мумкин. Уни ўзида саҳнаси бор, овоз кучайтиргичларидан тортиб, экранларигача бўлади. У замонавий кўринишдаги катта саройларни, дейлик, "Халқлар дўстлиги" санъат саройининг ҳудди кичрайтирилган саҳнасидек бўлади"-дея изоҳ беради Озодбек Назарбеков.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1