Тошкентда туризм ва меҳмондўстлик соҳасига бағишланган "GEW-2022" VI Global тадбиркорлик ҳафталиги бошланди (фото)

МАДАНИЯТ 12.12.2022, 18:45
Тошкентда туризм ва меҳмондўстлик соҳасига бағишланган "GEW-2022" VI Global тадбиркорлик ҳафталиги бошланди (фото)

Бугун, 12 декабрь куни Тошкентдаги ТЕАМ университетида "GEW-2022" VI Global тадбиркорлик ҳафталиги (Global entrepreneurship week) бошланди. Бу йилги ҳафталик “Туризм ва меҳмондўстлик соҳасидаги тадбиркорлик” мавзусига бағишланмоқда. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ҳафталикнинг очилиш маросимида Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Нусратилла Зикриллаев, GEW Uzbekistan директори Ҳикмат Абдураҳмонов, Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зеҳавит Бен-Ҳиллел, ТЕАМ университети бош директори Абдурасул Юсупов, ТЕАМ университети декани Эрдоган Экиз, шунингдек, давлат идоралари, тижорат ташкилотлари, университетлар, молия институтлари, халқаро ташкилотлар, элчихоналар, талабалар ва бошқа манфаатдор шахслар иштирок этмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Нусратилла Зикриллаев Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов номидан барча иштирокчиларни табриклади.

“Маълумки, туризм соҳаси давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг стратегик тармоқларидан бири сифатида белгиланиб, саёҳатларни рағбатлантиришнинг “cашбаcк” ва “тах-фрее” тизимлари, шунингдек, бизнесни юритиш тартиб-қоидаларини соддалаштириш.механизмлари жорий этилмоқда.

Тадбиркорлик ҳафталиги ахборот алмашиш, долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар, туризм ва меҳмондўстлик соҳасида янги ўсиш нуқталари ва йўналишларини аниқлаш учун муҳим майдондир”.

Тадбир давомида Ҳикмат Абдураҳмонов, Зеҳавит Бен-Ҳиллел ва Абдурасул Юсуповлар ёш тадбиркорларга маърузалар қилишди ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Куннинг иккинчи ярмида “Ўзбекистонда туризм ва меҳмондўстликни бошқариш соҳасидаги ҳозирги тенденциялар ва истиқболлар: ҳукумат, бизнес ҳамжамият ва инвесторлар нуқтаи назари” мавзусида панел муҳокамаси ва “Самарқанд туристик форуми туризм соҳасида фикр алмашиш учун ривожланаётган платформа сифатида” мавзусида тақдимот бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда ушбу ташаббус GEW Uzbekistan томонидан олтинчи бор ташкил этилмоқда ва ҳафталикнинг асосий ташкилотчилари ва мезбонлари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда ТЕАМ университети ҳисобланади.

Маълумот учун, ҳафталик давомида 10 дан ортиқ тадбирлар: муҳокамалар, тренинглар, маҳорат дарслари ва бошқа турдаги тадбирлар ташкил этилади.

"GEW-2022" VI Global тадбиркорлик ҳафталиги 16 декабргача давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1