АсосийЖАМИЯТ

Ангренда 20 ёшли йигитнинг комага тушишига “проба”сиз укол сабаб бўлганми?

Хабарларда йигит 45 кундан бери комада экани ва ҳозир Ангрен шаҳар шифохонасида оғир аҳволда даволанаётгани билдирилган.

'Ангренда 20 ёшли йигитнинг комага тушишига “проба”сиз укол сабаб бўлганми?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳридаги хусусий тиббиёт муассасасида даволанган 20 ёшли йигитнинг комага тушиб қолгани ҳақида хабар тарқалди. Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Тарқалган маълумотларга кўра, йигит 31 июль куни шамоллаш аломатлари билан "Angren Medical Center" хусусий клиникасига мурожаат қилган. Унга томир орқали томчи дори юборилганидан сўнг аҳволи ёмонлашиб, ҳушини йўқотгани айтилмоқда.

Хабарларда йигит 45 кундан бери комада экани ва ҳозир Ангрен шаҳар шифохонасида оғир аҳволда даволанаётгани билдирилган. Унинг яқинлари хусусий клиника томонидан даволаниш учун етарлича моддий ёрдам кўрсатилмаётганидан норози экани ҳам айтилган.

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси мазкур ҳолатни назоратга олган. Ҳолатни ҳар томонлама ва холис ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилиб, хизмат текшируви тайинланган.

Текширув давомида беморга кўрсатилган тиббий ёрдам сифати, даволаш жараёни ҳамда унинг аҳволи оғирлашишига олиб келган сабаблар мутахассислар иштирокида ўрганилади.

Бошқарма маълумотига кўра, текширув якунида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий баҳо берилади ҳамда қўшимча маълумот тақдим этилади.

    Бошқа янгиликлар

    Ангренда 20 ёшли йигитнинг комага тушишига “проба”сиз укол сабаб бўлганми? - Darakchi.uz