1

Афғонистон ТИВ биносидаги портлаш учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди

ДУНЁ 12.01.2023, 14:34
Афғонистон ТИВ биносидаги портлаш учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди

Аввал хабар берилганидек, 11 январь куни Кобулдаги Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида портлаш содир бўлган эди.  Ушбу портлаш учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олди, дея хабар берган Ал-Арабия телеканали.

Хайбар Қандагари исмли террорчи қўлбола портловчи қурилмани ташқи ишлар вазирлиги ходимлари ва агентлик қўриқчилари билан ҳимояланган периметрга кираверишда оломон ичида портлатиб юборган. 

Охирги маълумотларга кўра, террорчилик ҳаракати натижасида 21 киши ҳалок бўлган. Улар орасида 2021 йил августида Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олган “Толибон” орасидан тайинланган вазирлик ходимлари ва қўриқчилар ҳам бор. Камида 40 киши жароҳатланган.

Эслатиб ўтамиз, ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими “Толибон” Кобулда ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг бир неча бор толиблар ва тинч аҳолига қарши терактлар уюштирган. Биринчи теракт 2021 йил 26 августда чет эллик ҳарбийлар томонидан Кобул аэропорти орқали хорижликлар ва афғонларни эвакуация қилиш чоғида содир бўлган. Ўшанда ўнлаб афғонлар, жумладан, аэропортни қўриқлаётган "Толибон", шунингдек, АҚШ армиясининг 13 нафар ходими ҳалок бўлган.

Ушбу террорчилар бир неча бор масжид, мадраса ва дунёвий таълим муассасаларига қарши ҳужумлар уюштирган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1