1

Ўзбекистон ўтган йили Хитойга 1 млрд доллардан кўпроқ газ етказиб берган

ИҚТИСОДИЁТ 20.01.2023, 23:46
Ўзбекистон ўтган йили Хитойга 1 млрд доллардан кўпроқ газ етказиб берган

Ўзбекистон 2022 йилда Хитойга қувур орқали 1,07 млрд долларлик газ етказиб берди. Бу ҳақда Хитой Бош божхона бошқармаси маълумотларига таяниб, "ТАСС" хабар бермоқда

Хабарда айтилишича, бошқарманинг онлайн тизимида 2022 йилда кўрсатилган энергия ташувчиси импортининг физик ҳажми, аввалги йиллардагидан фарқли ўлароқ, кўрсатилмаган.

Департамент маълумотларига кўра, Хитойга газ қувури сотувчи давлатлар орасида Туркманистон биринчи ўринни эгаллаб турибди: 12 ой давомида бу мамлакатдан Хитойга етказиб берилган ҳажми 10,25 миллиард долларни (51 фоизга ўсиш) ташкил этди. 

Кейинги ўринларда Россия (1,51 млрд доллар), Мьянма (1,43 млрд доллар), Қозоғистон (1,08 млрд доллар) ва Ўзбекистон ( 1,07 млрд доллар).

Маълумот учун: 2022 йилда Ўзбекистондан Хитойга газ етказиб бериш ҳажми 2021 йилга нисбатан 34 фоизга ошган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1