АсосийDunyo

Туркия зилзилага қарши дезинформация хизматини ишга туширди

'Туркия зилзилага қарши дезинформация хизматини ишга туширди'ning rasmi

Туркия ҳукумати зилзила ва унинг оқибатлари ҳақидаги шубҳали хабарларни текшириш ва сохталарига қарши курашиш хизматини ишга туширди. Бу ҳақда республика президенти маъмуриятининг алоқа бўлими раҳбари Фахреттин Алтунга таяниб, “Анадолу” агентлиги хабар берган.

"Одамларнинг фойдаланиши учун ёлғон хабарлар ҳақида маълум қилувчи сервис ишга туширилди. Сиз иловани телефонингизга юклаб олишингиз ва ҳалокатли зилзила ҳақида уйдирилган ва тарқалган шубҳали ёки ёлғон хабарлар ҳақида хабар беришингиз мумкин", - деди Алтун.

    Бошқа янгиликлар