АсосийДУНË

Суриядаги йирик ҳарбий аэродромда бир нечта портлаш содир бўлди

Қайд этилишича, портлашлар 2 октябрь куни эрталаб соат 08:00 атрофида бошланган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодиса вақтида аэродром ҳудуди устидан разведка самолёти учган.

'Суриядаги йирик ҳарбий аэродромда бир нечта портлаш содир бўлди'ning rasmi

Суриянинг Идлиб вилоятида жойлашган Тафтаназ ҳарбий аэродромида бир нечта портлаш содир бўлди. Бу ҳақда "Al Jazeera" хабар берди.

Қайд этилишича, портлашлар 2 октябрь куни эрталаб соат 08:00 атрофида бошланган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодиса вақтида аэродром ҳудуди устидан разведка самолёти учган.

Портлашлар оқибатида аэродром ҳудудидан қуюқ тутун кўтарилган. Ҳодиса тахминан бир ярим соат давом этган.

Маҳаллий аҳоли портлашларга аэродром ҳудудида қолиб кетган қурол-яроғ қолдиқлари сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Тафтаназ аэродромида аввал ҳам шунга ўхшаш ҳодиса содир бўлган.

Маълумотларга кўра, Тафтаназ Сурияда вертолётлардан фойдаланиш учун мўлжалланган иккинчи йирик ҳарбий аэродром бўлган. Суриядаги уруш йилларида у ҳарбий амалиётларни амалга ошириш марказларидан бирига айланган.

2020 йил март ойида Туркия ва Россия ўртасида тузилган келишувдан кейин аэродром Туркиянинг кузатув пости сифатида ҳам фойдаланилган.

Ҳозирча портлашларнинг аниқ сабаби ва улар оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.

    Бошқа янгиликлар

    Суриядаги йирик ҳарбий аэродромда бир нечта портлаш содир бўлди - Darakchi.uz