АсосийДУНË

Валюта курслари пасайди, олтин қиймати ҳам арзонлашди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 3 октябрдан амал қиладиган расмий курсларини белгилади.

'Валюта курслари пасайди, олтин қиймати ҳам арзонлашди'ning rasmi

Унга кўра, АҚШ долларининг расмий курси 35,81 сўмга пасайиб, 11 772,95 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 179,57 сўмга тушиб, 13 224,55 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 1,02 сўмга арзонлаб, 141,14 сўмни ташкил қилди.

Хитой юанининг қиймати 5,34 сўмга пасайиб, 1 755,95 сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, олтиннинг 1 грамми учун нарх 1 минг сўмга арзонлаб, 1 млн 794 минг 400 сўмни ташкил этди.

“TradingView” маълумотларига кўра, бугун, 2 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатида биткоин қиймати 23 млн 808 минг 636 сўмга ошган. Унинг қиймати 1 млрд 22 млн 9 минг 9 сўмни ташкил қилган.

    Бошқа янгиликлар

    Валюта курслари пасайди, олтин қиймати ҳам арзонлашди - Darakchi.uz