1

V Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди

СПОРТ 12.03.2023, 17:59
V Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди

Бугун, 12 март куни “Ҳумо арена” мажмуаси олдидаги майдонда Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди. 

Бешинчи бор ташкил этилган мазкур мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун беллашдилар.

Очилиш маросимидан сўнг беллашувларга старт берилди. Унда минглаб профессионал ва ҳаваскор спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон йўналишларида баҳс олиб боришди. Кутилганидек, мусобақага Кенияда тайёргарлик кўрган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳруҳ Давлатов ярим марафон дастурида мамлакат рекорди билан марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Шунингдек, яна бир қатор вакилларимиз совринли ўринларни қўлга киритишди. Ғолиб ва совриндорлар:

3 км, эркаклар:

1. Диёрбек Аҳмедов - 9:16

2. Элдор Ботиров - 9:17

3. Жаҳонгир Рахматуллаев - 9:33

3 км, аёллар:

1. Анастасия Силченкова - 10:27

2. Гўзал Махаматовалиева - 10:38

3. Ойзира Жўрақулова - 10:43

10 км, аёллар:

1. Ситора Ҳамидова - 39:34,29

2. Шоҳсанам Хуррамова - 40:46,54

3. Камола Абламова - 42:23,46

Ярим марафон, эркаклар:

1. Шоҳруҳ Давлатов (Ўзбекистон) - 1:03:37

2. Нодир Муталипов (Ўзбекистон) - 1:06:50

3. Михаил Кулков (Ўзбекистон) - 1:07:51
 

Ярим марфон, аёллар:

1. Айнуска Халил кизи (Қирғизистон) - 1:15:47

2. Азиза Мирзакбарова (Ўзбекистон) - 1:21:32

3. Мохинабону Комилова (Ўзбекистон) - 1:24:17

Марафон, эркаклар:

1. Бахтиёр Ўткиров (Ўзбекистон) - 2:20:13

2.Иля Пянкин (Қирғизистон) - 2:25:61

3.Ислом Амангос (Қозоғистон) - 2:29:58

Марафон, аёллар:

1. Гулшаной Саттарова (Қирғизистон) - 2:46:30

2. Екатерина Василченко (Украина) - 2:59:28

3. Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон) - 3:00:29.
 

Тақдирлаш маросимида кеча тадбир доирасида болалар ўртасида ўтган “Кидс рун” йўналишининг ғолиб ва совриндорлари ҳам совғаларни қабул қилиб олишди. Гарчи бугун спортчилар марафон йўналишида Париж-2024 Олимпиадасининг нормативини бажара олмаган бўлсалар ҳам, қимматли рейтинг очколарига эга бўлишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1