1

Ўзбекистон шахмат жамоаси Осиёда тенгсиз деб топилди

СПОРТ 15.03.2023, 08:25
Ўзбекистон шахмат жамоаси Осиёда тенгсиз деб топилди

Абу-Даби шаҳрида Осиё шахмат федерацияси томонидан ўтказилган Asian Chess Summit 2023 доирасида 5th Annual Asian Chess Summit Awards тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон шахмат Федерацияси уч номинасияда ғолибликни қўлга киритди:  

1. Йилнинг энг яхши терма жамоаси (Натионал Теам оф тҳе Еар) — Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб чиққани учун. 

2. Йилнинг энг яхши ёшлар терма жамоаси (Натионал Ёутҳ Теам оф тҳе Еар) — 2022 йил Озарбайжонда ўтган Бутунжаҳон ўсмирлар шахмат олимпиадасида кумуш медални қўлга киритгани учун. 

3. Йилнинг энг яхши Рапид ўйинчиси (Рапид Плаер оф тҳе Еар) — Нодирбек Абдусатторов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1