АсосийСПОРТ

“Манчестер Сити” молиявий қоидаларни бузгани бўйича айбдор деб топилди

Мустақил комиссия клуб бир қатор тижорий ҳамкорлар билан ҳақиқий келишувларни акс эттирмайдиган шартномалар тузгани, даромадларни сунъий равишда ошириб, харажатларни камайтиргани ва нотўғри молиявий ҳисоботлар тақдим этганини аниқлаган.

'“Манчестер Сити” молиявий қоидаларни бузгани бўйича айбдор деб топилди'ning rasmi

Англия Премьер-лигаси “Манчестер Сити” клуби 2009/10 йилги мавсумдан 2017/18 йилги мавсумгача бўлган даврда лиганинг молиявий қоидаларини бузгани билан боғлиқ барча айбловлар бўйича айбдор деб топилганини маълум қилди.

Мустақил комиссия клуб бир қатор тижорий ҳамкорлар билан ҳақиқий келишувларни акс эттирмайдиган шартномалар тузгани, даромадларни сунъий равишда ошириб, харажатларни камайтиргани ва нотўғри молиявий ҳисоботлар тақдим этганини аниқлаган.

Комиссия маълумотларига кўра, ушбу схемалар натижасида клубнинг 2009/10–2017/18 йиллардаги молиявий ҳисоботларида 900 миллион фунт стерлингдан ортиқ маблағ билан боғлиқ қоидабузарликлар мавжуд бўлган.

Шунингдек, “Манчестер Сити”нинг айрим ҳомийлик шартномалари ортида клуб эгаси бўлган “Абу-Даби Юнайтед Груп Инвестмент энд Девелопмент” компанияси томонидан яширин молиялаштириш амалга оширилгани аниқланган. Комиссия бундай келишувлар клубга ўз даромадларини сунъий равишда ошириб, харажатларини камайтириб кўрсатиш имконини берган, деган хулосага келган.

Бундан ташқари, клуб УЕФАнинг клубларни лицензиялаш ва молиявий фэйр-плей қоидаларида белгиланган харажатлар лимитларини ҳам жиддий бузган.

Мустақил комиссия “Манчестер Сити” Премьер-лиганинг тўрт йил давом этган суриштируви давомида лига билан ҳамкорлик қилиш ва зарур маълумотларни тақдим этиш бўйича мажбуриятларини бир неча бор бузганини ҳам қайд этган.

Клуб комиссия хулосалари устидан 2 октябрга қадар шикоят бериши мумкин.

Айбловлар тасдиқланганидан сўнг “Манчестер Сити”га нисбатан қандай санкциялар қўлланиши мустақил комиссиянинг кейинги мажлисида кўриб чиқилади. Мазкур мажлис ёпиқ тартибда ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар