1

Ҳусанхон Баратов Ural FC мусобақасида россиялик жангчини нокаутга учратди

СПОРТ 26.03.2023, 21:53
Ҳусанхон Баратов Ural FC мусобақасида россиялик жангчини нокаутга учратди

Россиянинг Самара шаҳрида 25 март, шанба куни аралаш яккакурашлар бўйича Ural FC мусобақаси ўтказилди.

Мусобақанинг асосий кардида ўзбекистонлик кикбоксчи Ҳусанхон Баратов октагонга кўтарилди. Унг Россия вакили Шамил Аббосов рақиб бўлди.

Жанг кикбокснинг К-1 қоидалари бўйича ўтказилди. Биринчи раундда Баратов рақибига бир нечта сезиларли зарбалар йўллади. Иккинчи раунд бошида Ҳусанхоннинг кучли қўл зарбасидан кейин Аббосов нокдаун ҳолатига тушди. Натижада ҳакам жангни тўхтатиб, техник нокаут қайд этди.

Шу тариқа Баратов Ural FC промоушенидаги дебют жангини ғалаба билан якунлади.

Турнирнинг асосий жангида Вячеслав Дацик биринчи раундда Жеронимо Дос Сантосни техник нокаут билан мағлуб этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1