АсосийСПОРТ

“Челси” Абдуқодир Ҳусановни трансфер қилишни кўриб чиқмоқда

Лондоннинг “Челси” клуби январь ойидаги трансфер ойнаси олдидан “Манчестер Сити” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда.

'“Челси” Абдуқодир Ҳусановни трансфер қилишни кўриб чиқмоқда'ning rasmi

Бу ҳақда “Caught Offside” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Челси” 22 ёшли ҳимоячининг “Манчестер Сити”даги ҳолатини диққат билан кузатмоқда. Ҳусановнинг жамоа асосий таркибида мунтазам равишда майдонга тушиши ҳозирча кафолатланмагани лондонликларнинг унга қизиқиш билдиришига сабаб бўлган.

Шунингдек, Премьер-лиганинг яна учта клуби ҳам ўзбек футболчисини трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқаётгани айтилган. Аммо уларнинг номлари ҳозирча ошкор этилмаган.

Маълумот учун, Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 6 та учрашувда майдонга тушди. Унинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзига қадар мўлжалланган.

“Transfermarkt” маълумотларига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар