1

Саида Мирзиёева дунёнинг энг йирик музейларидан бири — АҚШдаги Метрополитен музейида бўлди (видео)

МАДАНИЯТ 27.03.2023, 12:34
Саида Мирзиёева дунёнинг энг йирик музейларидан бири — АҚШдаги Метрополитен музейида бўлди (видео)

Ўзбекистон президенти администрацияси шуъба мудири Саида Мирзиёева дунёнинг энг йирик музейларидан бири - АҚШдаги Метрополитен музейида бўлди. Бу ҳақда унинг ўзи тееграмдаги саҳифаси орқали маълум қилди. 

"Метрополитен музейи вакиллари – ислом санъати куратори Навина Ҳайдар ва кўргазмалар бўйича директор ўринбосари Куинси Хоутон билан учрашув ўтказдик. Дунёдаги энг нуфузли музейлардан бири Ўзбекистон делегациясини қабул қилди.

Учрашувда Метрополитен санъат музейи ходимларининг 2024 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган IV Бутунжаҳон ижодий иқтисодиёт конференциясида иштирок этиш имкониятларини муҳокама қилдик.

Мен учун институтлар ўртасидаги мулоқот жуда муҳим. Бу мутахассисларнинг ички ривожланиши ва маданий алмашинувига туртки беради. Шунингдек, учрашув давомида музейларимиз мутахассисларининг стипендия дастурида иштирок этиши ва Метрополитен музейида малака ошириш масаласини ҳам кўтардик", - деб ёзади Мирзиёева.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1