2024 йил Истанбулда Туризм соҳаси мутасаддилари иштирокида “SITE Global” номи остида халқаро матбуот анжумани ташкил этилади

ДУНЁ 29.03.2023, 11:46
2024 йил Истанбулда Туризм соҳаси мутасаддилари иштирокида “SITE Global” номи остида халқаро матбуот анжумани ташкил этилади

Илҳомбахш Саёҳатлар Ташкил этиш Жамияти (SITE) 2024 йил 26-29 февраль кунлари Истанбулда ўзининг навбатдаги халқаро анжуманини ўтказади. Туркияда ушбу турдаги туризмни ривожлантириш учун жадал иш олиб бораётган SITE Туркия томонидан ташкил этилган анжуман, бутун дунёдан иштирокчиларга Истанбулни кашф қилиш имкониятини яратиб беради.

2024 йил февраль ойида Истанбулда эллик йиллик тарихга эга бўлган SITE нинг Халқаро Конференцияси бўлиб ўтади. Мазкур SITE Global конференцияси доирасида рағбатлантирувчи туризм соҳасидаги юзлаб иштирокчиларни Истанбулга жалб қилиши кутилмоқда.

90 мамлакатда 2500 дан ортиқ аъзоси бўлган ва ярим асрлик тарихга эга SITE рағбатлантирувчи туризмнинг етакчи ассоциацияси ҳисобланади. Ўзининг тармоқ тажрибасининг миқдорий натижаларини Global бизнес олами билан баҳам кўрадиган SITE бутун дунё бўйлаб 27 та маҳаллий ва минтақавий филиалга эга. 

SITE ўз сегментининг аъзолари ва мутахассислари билан энг яхши ечимлари, Global алоқаларини бирлаштириш ва ривожлантириш орқали рағбатлантирувчи туризмнинг таъсирини максимал даражада ошириш ва сектор ривожланишига ҳисса қўшишни мақсад қилган.

Соҳа мутахассислари Истанбулни кашф этадилар

SITEнинг энг муҳим тадбири бўлган Global конференция ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан саёҳат ва рағбатлантирувчи туризм бўйича мутахассисларни тўплайди. SITE бутун дунёда ўз аъзоларга эга ва ундаги анжуман иштирокчи давлатлари қуйидагича: Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия, Канада, Ирландия, Франция, Швейтсария, Испания, Мексика, Германия, Аргентина, Аруба, Австрия, Австралия, Багама, Бельгия, Бразилия, Кайман ороллари, Хитой, Хорватия, Коста-Рика, Чехия, Миср, Венгрия, Исландия, Ҳиндистон, Исроил, Италия, Латвия, Нидерландия, Панама, Португалия, Шотландия, Цингапур, Словения, Тайван, Таиланд, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари , Зимбабве ва Япониялардир.

Истанбулда бўлиб ўтадиган ва Туркияда рағбатлантирувчи туризмни ривожлантириш учун жадал иш олиб бораётган SITE Туркия томонидан ташкил этилган конференцияда 500 дан ортиқ соҳа мутахассисларининг иштирок этиши кутилмоқда. Бундан ташқари, SITE Global конференцияси сайёҳлик мутахассисларига дунёнинг барча даврлардаги энг яхши 10 та илҳомбахш йўналишларидан бири бўлган Туркияни кашф қилиш имконини беради.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1