1

Қирғизистон ва Тожикистон чегараcида дрон учириш таъқиқланди

ДУНЁ 25.05.2023, 12:42
Қирғизистон ва Тожикистон чегараcида дрон учириш таъқиқланди

Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумати икки давлат чегаралари яқинида дрон учирмасликка келишиб олди. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг Боткендаги ваколатли вакили матбуот хизматига таяниб, “24.kg” хабар берди.

Қирғизистоннинг Боткен вилояти раҳбари Абдикарим Алимбаев ва унинг тожикистонлик ҳамкасби Ражаббой Аҳмадзода шу масалани муҳокама қилган.

 Томонлар чегара зонаси яқинида провокацион ҳаракатларга йўл қўймаслик, сув ресурсларидан мақсадли фойдаланиш ва икки давлат чегарасида тинчликни сақлашга келишиб олган.

Чегара ҳудудда дронларнинг парвозини тақиқлаш бўйича дастлабки келишув 2022 йил март ойида Қирғизистон—Тожикистон комиссияси томонидан кўриб чиқилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1