Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳоннинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаган янги суратлари интернет фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.
Райҳон дам олиш кунларини ўғиллари Ислом ва Имрон билан бирга ўтказди. Улар биргаликда 3D фотосуратлар кўргазмасига борди. Хонанда кўргазмадаги ноодатий фотосуратлар ёнида ўғиллари билан расмга тушди. Ана шундай суратлардан бири хонанданинг мухлисларининг эътирозига сабаб бўлди. Унда юриб келаётган поезд йўлида ўғиллари билан ётгани акс этган. Мухлисларнинг фикрича, бундай “бехосият” суратни ижтимоий тармоққа жойлаш яхшилик аломати эмас. Шунинг учун ҳам улар Райҳондан мазкур суратни саҳифасидан ўчириб ташлашни сўради.
Кескин танқидларга хонанда “Ирим-сиримга ишониш гуноҳ. Ҳаммаси Оллоҳдан”, деб жавоб берди.





