Ўзбекистонда эронлик тадбиркорлар билан ҳамкорликда яна иккита қўшма корхона қурилиши мумкин

ИҚТИСОДИЁТ 28.05.2023, 14:46
Ўзбекистонда эронлик тадбиркорлар билан ҳамкорликда яна иккита қўшма корхона қурилиши мумкин

Куни кеча "Тошкентдаги Эрон инновациялар ва технологиялар уйи"да Эрондан ташриф буюрган "Electronic Afzar Azma", "ESFA Group", "Atlas Tubine Pars" ҳамда "Sanjesh Afzar Asia" компаниялари раҳбарлари иштирокида B2B (Бизнесдан бизнесга) учрашувлари ташкил этилди. Унда 15 дан ортиқ маҳаллий корхоналар ҳамда қўшма компаниялар вакиллари қатнашди.

"Учрашувимизда Ўзбекистоннинг йирик компаниялари ҳам иштирок этганидан жуда хурсанд бўлдик. Келгусида биз бу каби ишончни оқлашга, янада йирик тадбирлар ташкил этиб, икки мамлакат ҳамкорлигида кўприк вазифасини ўташга ҳаракат қиламиз.

Бугунги учрашув давомида ҳам турли лойиҳалар таклиф сифатида келиб тушди. Хусусан Ўзбекистон компаниялар 2 та қўшма корхона ташкил этиш юзасидан эронлик тадбиркорларга таклиф билдиришди. Айни дамда муҳокамалар давом этмоқда", деди "Тошкентдаги Эрон инновациялар ва технологиялар уйи" раҳбари Расул Беҳештифар.

Шунингдек турли олий таълим муассасаларидан ўқитувчилар ҳамда талабалар ҳам учрашувга келиб, эронлик йирик тадбиркорлар билан суҳбатлашишди. Тадбиркорлар талабаларга ўзларининг тажрибалари, тадбиркорликни бошлаш йўл-йўриқлари ҳамда қийинчиликлари ҳақида маълумот беришди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1