АсосийDunyo

Турли давлатлар президентлар Эрдоғанни сайловдаги ғалабаси билан табрикламоқда

'Турли давлатлар президентлар Эрдоғанни сайловдаги ғалабаси билан табрикламоқда'ning rasmi

Президентлар ва ҳукуматлар раҳбарлари Туркиянинг қайта сайланган Прзиденти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг сайловдаги ғалабаси билан табрикламоқда. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар бошқармаси раҳбари Фаҳреттин Алтун маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Озарбайжон, ЎЗБЕКИСТОН, Туркманистон, Қозоғистон, АҚШ, Россия, Украина, Англия, Германия, Франсия, Нидерландия, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср, Фаластин, Исроил, Ливия, Покистон, Гвинея-Бисау давлат ва ҳукумат раҳбарлари телефон орқали табриклаган. 

Эрдоған номига ҳозиргача 19 давлатдан телефон орқали табрик йўлланган. Шунингдек, 100 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ёзма мактубида Эрдоғанни қайта сайлангани билан табриклаган.

"Президентимиз икки томонлама муносабатларимизни яхшилаш, минтақавий ва глобал муаммоларни ҳал этиш, янги даврда тинчлик ва барқарорликка ҳисса қўшишда етакчи дипломатия имкониятларидан фойдаланишда давом этади",–дейилади Фаҳреттин Алтун баёнатида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар