1

Эртага веломарафон сабаб Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

СПОРТ 03.06.2023, 09:22
Эртага веломарафон сабаб Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Бугун, 3 июнь Бутунжаҳон велосипед куни. Шу муносабати билан веломарафон ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан 4 июнь куни соат 8:00 дан 11:00 га қадар бир неча кўчалар ёпилади. Хусусан:

•  Абай кўчаси Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасидан Алишер Навоий кўчаси кесишмасигача;

Олмазор кўчаси Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасидан “Ўзбекистон” метро бекатигача;

• Афросиёб кўчаси “Ўзбекистон” метро бекатидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача;

• Нукус кўчаси Афросиёб кўчаси билан кесишмасидан Фарғона йўли кўчаси кесишмасигача;

• Абдулла Қодирий кўчаси Фарғона йўли кўчаси билан кесишмасидан Абай кўчаси кесишмасигача.

Ҳокимлик ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1