Покистон ҳудудий сувларида ҳибсга олинган 198 нафар ҳиндистонлик балиқчини озод қилди.
Покистон ҳукумати Вагаҳ назорат пунктида 198 нафар балиқчини Ҳиндистон томонига топширган.
Хабарда айтилишича, Исломобод маъмурияти хайрихоҳлик белгиси сифатида ўз ҳудудий сувларида қўлга олинган ҳиндистонлик балиқчиларни озод қилишга қарор қилган.
Покистоннинг айтишича, топшириш жараёни июнь ва июль ойларида давом этади.





