АсосийДУНË

Ар-Риёд осмонида портлашлар: ҳусийлар ракета ва дронлар билан ҳужум қилганини айтди

Ҳужум ортидан Ар-Риёд аэропорти яқинида ёқилғи сиғими ёнган, айрим рейслар кечиктирилган ва бекор қилинган.

'Ар-Риёд осмонида портлашлар: ҳусийлар ракета ва дронлар билан ҳужум қилганини айтди'ning rasmi

Ямандаги ҳусийлар Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд ва Қизил денгиз соҳилидаги энергетика объектларига ракета ҳамда дронлар орқали ҳужум уюштирганини маълум қилди. Бу ҳақда хорижий манбаларга таяниб Zamon.uz хабар берди.

Гуруҳ вакили Яҳё ал-Сария ҳужумларда баллистик ва қанотли ракеталар, шунингдек, дронлар қўлланганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Ар-Риёддаги қатор муҳим объектлар ва Янбу шаҳридаги Saudi Aramco компаниясига тегишли иншоотлар нишонга олинган.

Ҳужумлар ортидан Ар-Риёд аэропорти яқинида ёқилғи сақлаш сиғимларидан бири ёнгани ва ҳудудда қора тутун кўтарилгани хабар қилинди. Қирол Холид халқаро аэропортида айрим рейслар кечиктирилган ёки бекор қилинган.

Саудия расмийлари ҳозирча ҳужумлар юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Ҳусийлар ҳужумларни Саудия Арабистонининг Яман ҳудудига берган зарбаларига жавоб сифатида амалга оширганини билдирди. Улар сўнгги бир ҳафта давомида Яманга 300 га яқин зарба берилганини даъво қилган.

БМТ Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, Ямандаги сўнгги тўқнашувлар оқибатида 104 мингдан ортиқ киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган.

    Бошқа янгиликлар

    Ар-Риёд осмонида портлашлар: ҳусийлар ракета ва дронлар билан ҳужум қилганини айтди - Darakchi.uz