АсосийДУНË

Россияга мисли кўрилмаган дрон ҳужуми: Москвада вазият қандай?

Москва мэри Сергей Собянин маълум қилишича, тунда Россия ҳудудига 1 600 га яқин дрон ҳужуми қайд этилган, шундан 450 га яқини Москва томон йўналишда уриб туширилган.

'Россияга мисли кўрилмаган дрон ҳужуми: Москвада вазият қандай?'ning rasmi

Москва мэри Сергей Собянин маълум қилишича, тунда Россия ҳудудига 1 600 га яқин дрон ҳужуми қайд этилган, шундан 450 га яқини Москва томон йўналишда уриб туширилган. Собянин ҳужум сайлов жараёнини издан чиқариш мақсадида амалга оширилганини таъкидлаган.

Ҳужумлар оқибатида Москва нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудида ёнғин чиққан, айрим турар жой бинолари ҳам зарарланган.

Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв маълумотига кўра, ҳудуднинг 17 та округида 249 та дрон зарарсизлантирилган. Ҳужумлар оқибатида икки киши ҳалок бўлган, 20 га яқин одам жароҳатланган. Улар орасида уч нафар бола ҳам бор.

Раменский округида 21 қаватли уй томига дрон урилиши ортидан ёнғин чиққан ва 400 киши эвакуация қилинган. Шунингдек, бир қатор ҳудудларда хусусий ва кўп қаватли уйлар, автомобиллар ҳамда инфратузилма объектларига зарар етган.

Дронлар ҳужуми сабаб Москвадаги Внуково, Домодедово, Шереметьево ва Жуковский аэропортларида парвозлар чекланган. Тўрт аэропортда жами юзга яқин рейс бекор қилинган ёки кечиктирилган.

    Бошқа янгиликлар

    Россияга мисли кўрилмаган дрон ҳужуми: Москвада вазият қандай? - Darakchi.uz