АсосийДУНË

Трамп Россияга қарши янги санкциялар қонунига имзо қўйди

Ҳужжат Россия энергетикаси, молия ва мудофаа соҳаларига нисбатан янги чекловларни ўз ичига олади.

'Трамп Россияга қарши янги санкциялар қонунига имзо қўйди'ning rasmi

Ҳужжат Россия энергетикаси, молия ва мудофаа секторларига нисбатан чекловларни кучайтиришни назарда тутади. Шунингдек, Дональд Трампга Россия нефти ва газини харид қилишда давом этаётган давлатларга, жумладан Хитой ва Ҳиндистонга 100 фоизгача бож жорий этиш ваколати берилади. Бу ҳақда Reuters хабар берди

Ҳужжатда Россия амалдорлари, банклари, давлат компаниялари, энергетика лойиҳалари ва "соя флоти"га кирувчи танкерларга қарши янги санкциялар ҳам кўз да тутилган. Шунингдек, Эронга нисбатан чекловларни кучайтириш бўйича чоралар ҳам киритилган.

Бундан ташқари, АҚШ президентига Россиядан импорт қилинадиган товарларга 500 фоизгача бож жорий этиш ваколати берилиши мумкин. Бироқ Трампга санкцияларни ўз хоҳишига кўра тўхтатиб туриш ҳуқуқи ҳам берилмоқда.

Аввалроқ АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини 262 овоз билан маъқуллаган , 159 нафар конгрессмен унга қарши чиққан.

    Бошқа янгиликлар

    Трамп Россияга қарши янги санкциялар қонунига имзо қўйди - Darakchi.uz