Россиянинг Уфа шаҳрида 12 та транспорт воситаси иштирокидаги йирик йўл-транспорт ҳодисасини содир этган Ўзбекистон фуқаросига суд ҳукми чиқарилди. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган, яна бир йўловчи оғир тан жароҳати ол ган.
Бошқирдистон прокуратураси маълумотига кўра, 28 ёшли эркак 2025 йил октябрь ойида ҳайдовчилик гувоҳномасисиз Shacman русумли самосвални бошқарган. Автомобилнинг тормоз тизими носоз бўлган, шунингдек, унга меъёридан ортиқ юк ортилган.
Ҳайдовчи транспорт воситасининг техник ҳолати ва йўл шароитини ҳисобга олмаган ҳамда белгиланган тезликдан ошган. Натижада у Уфимское шоссе ва Чудской кўчас и кесишмасидаги тартибга солинган чорраҳага яқинлашганда самосвал бошқарувини йўқотиб, 12 та транспорт воситаси билан тўқнашган.
Оқибатда уч киши воқеа жойида ёки олинган жароҳатлари туфайли ҳалок бўлган, яна бир йўловчи оғ ир тан жароҳати олган.
Уфа шаҳри Октябрь туман суди ҳайдовчини йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ва эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган ликда айбдор деб топди.
Суд ҳукмига кўра, Ўзбекистон фуқаросига 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, у жаз они ўтаб бўлганидан кейин яна 3 йил давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади.






